Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш: «Бош прокурор кубоги» учун беллашувлар бошланмоқда
11:43 / 2024-06-20

«Беш ташаббус олимпиадаси» ўйинларининг жорий этилиши чекка-чекка ҳудудлардаги истеъдодли ёшларнинг кашф этилиши билан маҳаллаларга оммавий спорт ҳаракати кириб боришига омил бўлмоқда.

Бугун, 20 июндан мамлакатимиздаги 9452 та маҳаллада миллий ғуруримиз бўлган кураш бўйича «Беш ташаббус олимпиадаси» тизимидаги «Бош прокурор кубоги»нинг маҳаллалардаги кўчалараро 1-босқич мусобақалари бошланмоқда.

Жорий йилнинг 24 июнига қадар давом этадиган ушбу беллашувлар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасида ташкил этилади. Унда йигитлар 5 та, хотин-қизлар 4 та вазн тоифасидаги мусобақаларда қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, кураш бўйича «Бош прокурор кубоги» мусобақалари беш босқичдан иборат бўлиб, ноябрь ойига қадар давом этади. 

Т. Рўзиев, ЎзА