Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куннинг долзарб масаласи
15:22 / 2025-10-17

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ушбу муаммонинг олдини олиш ва ёшларни бундай зарарли иллатлардан сақлаб қолиш учун тушунтириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини оширишнинг аҳамияти юқори эканлиги алоҳида таъкидланди.  

Гиёҳвандлик ва психотроп моддалардан фойдаланиш нафақат инсоннинг жисмоний саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, балки руҳий саломатлиги ва ижтимоий ҳаётида ҳам ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишларга олиб келади. Гиёҳвандликка берилган ёшлар ўқиш, иш ва шахсий ҳаётда юқори натижаларга эриша олмайди. Оила аъзолари ва дўстлари билан мулоқотда муаммолар юзага келиб, ижтимоий изоляцияга тушиб қолади.  

Бунинг олдини олиш учун ёшлар ўртасида мунтазам равишда маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиб, ёшларга соғлом турмуш тарзи ва гиёҳвандликдан сақланиш йўллари ҳақида маълумотлар бериб бориш муҳим ҳисобланади. Жумладан, ота-оналар, педагог ходимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб бориши зарурлиги, фақатгина биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқалигина ёшларни гиёҳвандлик ва психотроп моддалардан ҳимоя қилиш, шунингдек, соғлом ва ютуқларга тўла ҳаёт йўлини кўрсатиш мумкинлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, оила ва жамиятнинг ролини ошириш, қонунчилик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ёшлар учун руҳий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация ишларини йўлга қўйиш гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.  

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири