French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кунингдан бир кун қолса ҳам ниҳол эк!
15:31 / 2024-09-25

Ҳозирда дунё миқёсида атроф-муҳит муҳофазасига бўлган муносабат энг долзарб масалалардан бирига айлангани сир эмас. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган кўплаб вазифалар орасида кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Айниқса, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда йилига миллионлаб туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, бу орқали яшил майдонларни кенгайтириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда дарахтлар инсониятнинг беминнат кўмакдошидир. 

Афсуски, айрим шахсларнинг ўсимлик дунёсига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, эътиборсизлик билан дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умум-экологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида жорий йил бошидан шу давргача 115 та ноқонуний ҳолатда дарахт кесганларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жарима чоралари қўлланилган. 

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Унда аниқланишича, “Тошариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Д. томонидан икки туп шотут, икки туп ёнғоқ ва бир туп тол дарахтларини ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлаган. Ушбу кесилган дарахт бўлакларини юк ташувчи автотранспорт воситасига юклаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан тезкорлик билан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ табиатга етказилган зарар 260 миллион сўмни ташкил этди. Автотранспорт воситаси вақтинча жарима майдонига қўйилди. 

Жумладан, қонунбузарлик ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилди. Жойларда масъуллар томонидан ўрганишлар, аҳоли орасида тарғибот ишлари давом этмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.