Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кундалик фанларни масофадан ўрганиш ва мустақил ўқиш учун гамификация воситалари татбиқ этилмоқда
15:20 / 2021-04-27

Кундалик «Фабрика разума» ҳамкори билан биргаликда мактаб ўқув дастури доирасида фанларни қўшимча ўрганиш учун мультисервис онлайн платформа яратиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Мазкур курс таркибига – конструктор, республика рўйхатига киритилган дарсликлар боби, синф ёки фанлар бўйича гуруҳларга ажратилган ўқув қўлланмалар каталоги киради. Платформада шунингдек, масофавий ўқитиш хизматлари, мотивация ва гамификация воситалари мавжуд. Ўқувчининг рақамли профилида дипломлар, медаллар ва ютуқлар акс этган.

– Пандемия даврида таълим жараёни иштирокчилари мактаб дастурини ўрганиш ва фанларга оид билимларини машқ қилдириш имкониятига муҳтож эканлиги ҳар қачонгидан аниқроқ намоён бўлди, – дейди «Кундалик»нинг техник қўллаб-қувватлаш хизмати раҳбари Ҳилола Иззатова. – Шу мақсадда Кундалик ўзининг ўқитиш тажрибасини рақамли форматга ўтказишга тайёр ўқитувчиларни жалб этиш бўйича танлов эълон қилди. Ўзбекистондаги таълим жараёнини янада қулай ва ўрганишни соддароқ қилиш бўйича чақириққа Когон, Наманган ва Тошкент шаҳридан ўқитувчилар фаоллик кўрсатди. Биз биргаликда 2020-2021 ўқув йилининг охирига қадар ўзлаштирилиши керак бўлган мавзулар рўйхатини аниқладик ва дарслар яратишни бошладик. Бугунги кунда ўқитувчи ўзининг рақамли дарсини яратиши, уни видео, аудио материаллар, тест топшириқлари билан бойитиши, «Кундалик»даги «Календарь режалаштириш» бўлими орқали уй вазифаси сифатида бериши мумкин. Хоҳиш бўйича, дарсни фан дарслигига ёки мавзу бўйича расмий тематик режа билан боғлаш мумкин. Дарсни уй вазифаси сифатида топширишда ўқитувчи танлов параметрларини мослаштириши ва тақдим этиш шаклини танлаши мумкин. Шундай қилиб, юқори синфлар мессенжер форматида, кичик ёшдаги ўқувчилар эса интерактив ўйин шаклида дарс ўтишлари мумкин.  

– Карантин даврида мен хориж сайтларида турли хил онлайн хизматларни қидирдим, – дейди Тошкент шаҳридаги 103-сонли махсус умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Эмине Аджимамбетова. – Шунинг учун, мен «Кундалик» платформасида бундай ўқув машғулотлари ва тестларни яратиш мумкинлигини билиб, ушбу лойиҳада жон деб қатнашдим. Мазкур онлайн-машғулотлар орқали ўқитувчилар болаларнинг маълум бир мавзуни қандай тушуниши, уларнинг мавзуга бўлган қизиқиш даражасини баҳолашлари мумкин. Дарсда қатнашмаган ёки материални дарҳол тушуна олмаган ўқувчилар назарий материални «ўзлаштириб олишлари» ва ўзлари машқ қилиши ҳам мумкин бўлади.

– Аксарият ўқувчилар кўп вақтларини телефонда фойдасиз ўйинлар ўйнашга сарфлайди, – дейди Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 10-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Оксана Гурчина. – «Фабрика разума» онлайн машғулотлари ўтилган мавзулар бўйича қўшимча машқларни бажариш учун ажойиб имконият яратади. Ишонаманки, бундай таълим технологиялари ёрдамида бола турли фанлардан ўз билим даражасини ошириши мумкин.  

Лойиҳа тажриба-синов режимида ишга туширилган, шунинг учун алгебра, физика, кимё ва инглиз тили бўйича дастлабки дарслар чекланган миқдордаги мактаблар учун мавжуд. Синов даврида фойдаланувчиларнинг мулоҳазалари тўпланади, шу асосида маҳсулот янги ўқув йилига қадар қайта ишланиб, тайёр ҳолга келтирилади.