French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Бобурнинг рамзий қабр-мақбараси қачон бунёд этилган?
13:39 / 2024-10-10

Ватанимиз тарихидаги 10 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1399 йил (бундан 625 йил олдин) – Амир Темур яна ҳарбий юришга отланди. Бу сафар у Туркия султони Боязид Йилдирим (1389–1402) ва Миср ҳукмдори Носириддин Фаражга (1399–1412) қарши отланди. Бу юриш “Темурнинг Эрон ва Кичик Осиёга қилган етти йиллик ҳарбий юриши” (1399–1404) номи билан тарихга кирган.

1468 йил (бундан 556 йил олдин) – Темурийлардан чиққан энг буюк ҳукмдорлардан бири султон Абу Саид сичқон йили ҳижрий 873 йил рабиул-аввал ойииинг йигирма иккисида Озарбайжоннинг Миёна шаҳридан туриб Оқ қўюнлилар султони Ҳасанбекка (Узун Ҳасанга) мактуб йўллади. Ушбу мактуб (битиг) Истанбулдаги Тўпқопи саройи музейида сақланмоқда. Эски ўзбек тили (“чиғатой туркийси”)даги 76 қаторли ушбу мактуб уйғур хатида ёзилган бўлиб, унинг ўқилиши тагма-таг араб ҳарфларида ҳам берилган.

Мактубнинг тарихий аҳамияти шундаки, у темурийлар давлатининг зиддиятли даврини акс эттиради. Давлатннпг бурунги – Амир Темур замонидаги сиёсий мавқеини тиклаш мақсадида Абу Саид катта юришлар олдида турар, бунинг учун ўз тарафдорлари билан келишиб олмоғи керак эди. Хат ана шу мақсадда йўлланган. 

Тақдир тақазоси билан Абу Саид 1469 йил январда Маҳмудободда бўлган жангда олдинроқ ўзи мактуб юборган Узун Ҳасандан енгилди ва Узун Ҳасаннинг ўғли Зайнал Мирзо томонидан асир олинди. Узун Ҳасан уни рақиби Ёдгори-Муҳаммад мирзога топширди. Ёдгори-Муҳаммад мирзо эса Султон Абу Саидни ўлдирди. 

1910 йил (бундан 114 йил олдин) – халқ селекционери, уста деҳқон, сабзавотчилик амалиёти новатори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Карим Юсупов таваллуд топди (вафоти 2009 йил). У машҳур “Юсупов” помидор навини яратган. 1994 йили “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

1920 йил (бундан 104 йил олдин) – Тошкентда биринчи Ўрта Осиё олимпиадаси ўтказилди. Ушбу олимпиадада спортнинг миллий турлари, жумладан, бел олиш кураш ҳам кенг намойиш қилинди. 

1927 йил (бундан 97 йил олдин) – жиззахлик хонанда, созанда, бастакор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Орифхон Ҳотамов таваллуд топди (вафоти 2002 йил). У 1997 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1938 йил (бундан 86 йил олдин) – СССР Олий Суди сайёр ҳарбий коллегияси раиси Ўзбекистон ССР ички ишлар халқ комиссари, давлат хавфсизлиги маёри Д.З. Апрессянга 00606-сонли ўта махфий фармойиш йўллади. Унда 1938 йил 10 октябрда ҳарбий коллегиянинг сайёр сессиясида олий жазо – отувга ҳукм этилган 33 маҳбус ҳақидаги ҳукмнинг ижросини зудлик билан таминлаш тўғрисида фармойиш берилган эди. Бир куннинг ўзида яна 33 юртдошимиз қатағон қурбонларига айланди. 

1940 йил (бундан 84 йил олдин) – тошкентлик кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ҳамидилла Орипов таваллуд топди (вафоти 1998 йил). У 1984 йилда Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати бўлган.

1941 йил (бундан 83 йил олдин) – Ойбек 25 кунда 6 пардали «Маҳмуд Торобий» опера-либретто (кейинчалик драматик достон тарзида эълон қилинган асар)ни ёзиб тугатди. Республиканинг ўша вақтдаги раҳбарияти топшириғи билан 1941 йилнинг 15 сентябрида бошланган «Маҳмуд Торобий» опера-либреттоси устидаги иш ўша йилнинг 10 октябрида якунланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ҳукумати адабиёт ва санъат ходимларига халқни кураш ва ғалабага илҳомлантирувчи асарлар ёзишга йўналтириб турган. Бунга жавобан, Ҳамид Олимжон Муқаннага, Собир Абдулла Алпомишга, Мақсуд Шайхзода Жалолиддин Мангубердига бағишланган пьесаларни ёзганлар.

1991 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Худойберди Тўхтабоев, Ўлмас Умарбеков ва Шукур Холмирзаевга “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” фаҳрий унвони берилди. 

1992 йил (бундан 32 йил олдин) – Андижондаги Бобур номли халқаро боғга айлантирилган Боғишамол дам олиш масканида Заҳириддии Муҳаммад Бобурнинг рамзий кабри бунёд этилди. Шу йили олим ва тарихчилардан иборат Бобур номли Халқаро илмий экспедиция Бобурнинг Аграда илк бор дафн қилинган жойи тупроғи ва Қобулдаги “Боғи Бобур”даги кабри тупроғидан Андижонга намуна олиб келган эдилар.

1994 йил (бундан 30 йил олдин) – Муҳаммад Тарағай Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги нишонланишига бағишланган бир сўмлик эсдалик юбилей тангаси муомалага чиқарилди.

1994 йил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси билан Эстония Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1995 йил (бундан 29 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича регионал бюроси очилди.

2011 йил (бундан 13 йил олдин) – Руей Малмезон (Франция)да кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Гран-приси халқаро турнирида ўзбекистонлик курашчилар учтадан олтин, кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлишди.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли рассом Имяр Мансуровнинг “Кўҳна Туроннинг шонли ўтмиши” деб номланган кўргазмаси очилди. 

Унинг “Кушон шаҳзодаси меҳмонлари билан овда”, “Олтин одам. Жанг”, “Кушон шаҳзодаси малика билан”, “Амир Темур”, “Афросиёб”, “Ипак йўли”, “Ғалаба билан қайтиш”, “Тўмарис”, “Афросиёб маликаси”, “Бибихоним” каби картиналарида буюк тарихимиз ранглар, деталлар, мимикалар, ҳолатлар орқали моҳирона талқин этилган. 

2018 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.