Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 18 июль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни
11:39 / 2021-07-18

1275 йил (бундан 746 йил олдин) – тарихчи олим Носируддин Абдуллоҳ ибни Умар ал-Байзавий ўзининг “Низом ут-таворих” (“Тарихлар маржони”) номли асарини ёзиб тугатди.

Байзавий ўзининг ушбу асарида Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолийнинг “Насоиҳ ал-мулук” (“Шоҳларга насиҳат”) номли асаридан кўчирмалар келтирган. Тарихчи олим Шодмон Воҳидовнинг қайд этишича, “Низом ут-таворих” асари 4 қисмдан иборат бўлиб, унинг баъзи нусхаларида айрим қабилалар, сулолалар, уруғ ва авлодларнинг насабномалари (генеологияси) келтирилган.

1906 йил (бундан 115 йил олдин) – тарихчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Борис Лунин таваллуд топди (вафоти 2000 йил). Унинг асарлари Ўзбекистон фан ва маданияти муаммоларига оид. У рус тилида “Ўзбекистон тарихи манбаларда” номли 3 жилдли китоб тузган.

1918 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Республикаси Адлия халқ комиссарлиги таркибида қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳайъат ташкил этилди. Тарихчи Дилшод Камоловнинг қайд этишича, ҳайъат ўша давр судларини ташкил этишда ҳал қилувчи роль ўйнади. Кейинчалик суд-ҳуқуқ соҳасидаги барча қонун лойиҳалари ушбу ҳайъат томонидан ишлаб чиқилди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади. 

ЎзА