English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КУН ТАРИХИДА: 2 декабрь – Қулликни бекор қилиш учун халқаро кураш куни
10:45 / 2020-12-02

Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ киши замонавий қулдорлик қурбонига айланишган. Уларнинг асосий қисми қулликнинг одам савдоси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ, қуролли тўқнашувларда болаларни ноқонуний ёллаш сингари турларига жалб қилинган.

Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан «Одам савдоси ва фоҳишабозликдан учинчи шахслар томонидан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида» Конвенция қабул қилинган.

Мазкур кунни кенг миқёсда нишонлашдан мақсад қулликнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш учун барча чораларни сафарбар этиш, одам савдоси, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, дунё жамоатчилигига бу борадаги аҳвол хусусида ҳаққоний ахборотларни етказишдан иборат.

 

ЎзА