Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун мавзуси: дориворчилик кластерлари ва кадрлар савияси
17:33 / 2020-12-11

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида кадрлар сифатини ошириш ва ёшларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида олий маълумотли кадрлар салмоғи 22 фоизга, жумладан, олий маълумотли ўрмончи мутахассисларни ишга қабул қилиш кўрсаткичи 57 фоизга етказилди.

      Тизим ташкилотларига жорий йилнинг ўтган даврида 162 нафар битирувчи ҳамда “Манзилли режа” бўйича 2182 нафар ёшларлар жалб этилди.

       Бу ҳақида “Ўрмон хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни малакасини ошириш, соҳани мутахассис кадрлар билан таъминлаш, шу жумладан ёшларни иш балан банд қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида” мавзусидаги матбуот анжумани маълум қилинди.

    Унда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида кадрларга бўлган эҳтиёжни тўла қондириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ва бошқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

    Қайд этиш керакки, жойларда мутахассислар бир -бирини вазифаларини такрорлаши, билим даражаси пастлиги ёки мутахассис ўрнида маълумотга эга бўлмаган шахслар ишлаб келаётган ҳолатлари ҳам учрамоқда. Шу боис пандемия шароитида карантин талабларига риоя қилган ҳолда 250 нафар мутахассиснинг малакаси оширилди.  

    2019-2020 йилларда ўрмон хўжалиги соҳаси ривожланган давлатлар АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларда 75 нафар ходим қисқа муддатли малака ошириш (стажировка) курсларида бўлдилар.  

  – Жорий йилда соҳа бўйича 11 нафар таянч докторант турли илмий-тадқиқот марказларида таҳсил олиб, илмий изланишлар олиб бормоқда, - дейди  Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бош мутахассиси Баҳриддин Ҳофизов. – Шунингдек, 2021 йилда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида докторантура босқичида таълим олиш учун 4 нафар ёш тадқиқотчи қабул қилинди. Тизимга ходимларни ишга қабул қилиш меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда очиқ танловлар умумий қабул қилинган мезонлар, ходимнинг малакаси, шахсий ва касбий маҳоратларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.  

     Айни вақтда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш мақсадида меҳнат дафтарчаларини электрон тарзда юритиш тизимини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

     Матбуот анжуманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги “Шифобахш” доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази негизида Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослашган Ғаллаорол, Когон ҳамда Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилгани маълум қилинди.

Шунинндек,  келгуси  йилдан дориворчилик кластерини ташкил этиш режалаштирилмоқда.