Куни кеча Президентимизнинг тегишли фармони билан Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган Амрилло Иноятов 2022 йилда Quramaxнинг мамлакатимизга импорт қилган барча дорилари савдосини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди.
Маълум қилинишича, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» препаратларининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисида 2022 йилнинг 29 декабрь куни Тошкент шаҳар судига даъво аризаси киритилган.
Шунингдек, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорат натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқланган.
Хусусан, уларнинг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлган. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотуви тўхтатилган.
Аввалроқ эса Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш кенгаши Ўзбекистонда энг камида 19 нафар бола ўлимидан сўнг «Док-1 Макс» сиропини ишлаб чиқарувчи Marion Biotech компаниясининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тўхтатиб қўйди. Ўзбекистон фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига «Док-1 Макс» препаратидаги этиленгликоль миқдори меъёрдан 300 баравар юқори эканини маълум қилди.
2023 йил ССВ учун “Коррупцияга қарши кураш йили” бўлади
Бугун Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Унда ССВ раҳбари — Амрилло Иноятов тизимдаги коррупцион ҳолатларнитилаг олди ва биринчи навбатда уларга барҳам бериш кераклигини таъкидлади. Вазир “ишга жойлаштириш, айниқса, ҳамшираларни, туғуруқхоналардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатларни санаб ўтди. Буни амалга ошираётган шахслар туфайли тизим шаънига доғ тушаётганини таъкидлаб, янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилди.
Бундан ташқари вазир, вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилиб, ишонч телефони сифатида ўз шахсий рақами ҳам киритилишини билдирди.
ССВ Парацетамол таркибида вирус борлиги билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритди.
Куни кеча ижтимой тармоқларда парацетамол хапдорисининг таркибида ўлимни юзага келтириши мумкин бўлган вирус мавжудлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу юзасидан расмий маълумот берди ва қадоғида “Р/500” ёзувли парацетамол таркибида вирус мавжудлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини билдирди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир дори воситаси, хусусан, парацетамол таблеткасини ҳам шифокор тавсияси асосида, тегишли кўрсатма бўлгандагина қабул қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.
Божхона омборида 60 минг қути Док-1 Макс дориси ушлаб турилмоқда
Божхона омборида жорий йил декабрь ойида келтирилган Док-1 Макс дори воситасининг 3 та партияси, яъни салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Бу ҳақда ЎзАга Республика Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Бундан ташқари, илгари келтирилиб, эркин муомалага чиқарилиши лозим бўлган яна 2 та партиядаги ушбу дори воситаси ҳам ушлаб турилмоқда. Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик учун барча чоралар кўрилган ва ҳозирда қатъий назорат остида, дея маълум қилди Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг ахборот хизмати.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса аниқланган 719 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 24,4 млрд. сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/M9kDapxZeVM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>