Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун хабарлари – қисқа сатрларда
20:33 / 2020-05-03

Жиззах вилояти Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 900 нафарга яқин Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар ўз уйларига кузатиб қўйилди.


Сирдарё вилояти. Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида юзага келган талофат ва сув тошқини оқибатида Гулистон шаҳри юридик коллежига ҳамда Сардоба тумани марказига эвакуация қилинган жабр кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сирдарё вилояти Марказий банк Бош бошқармаси, Қишлоққурилишбанк ҳамда Халқ банклари томонидан мингдан зиёд фуқароларга ош дамлаб тарқатилди.

Шунингдек, зарурий кийим ва уй рўзғор буйюмлари етказиб берилди.

Пахтакорда.jpg

* * * * *
Бугун эрта тонгда Сирдарё тумани Бахт шаҳридаги касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этилган штабга ҳомийлар ва аҳоли томонидан вилоятнинг Сардоба туманидан эвакуация қилинганлар учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди.

Сардобалик ватандошларимизга оғир ва синовли кунларда далда бўлиш мақсадида Сирдарё тумани мактабгача таьлим бўлими, бошқа ташкилотлар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим кечак, оддий фуқаролар эса ўз уйларида пиширган иссиқ овқат ҳамда гигиеник воситалар олиб бориб беғараз ёрдам кўрсатдилар.

Пахтакорда-2.jpg

Бугунги синовли кунларда тобора мустаҳкамланиб бораётган халқимиз ўртасидаги меҳр-оқибатга кўз тегмасин. 

* * * * *
Жорий йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

2.PNG

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.

* * * * *
Жиззах вилояти. Сардобадаги сув тошқинидан эвакуация қилинган 3 мингдан ортиқ фуқароларга Жиззах вилояти Пахтакор туман ҳокимлиги бошчилигида ётоқ-жой билан таъминланиб, тадбиркорлар томонидан бир неча бош қўчқор сўйилиб, дошқозонда ош дамланди.

5.PNG

– Пахтакорликлар меҳмондўст, бағрикенг саховатли халқ экан, меҳмондўстликлари учун минг-минг раҳмат, – дейди Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Гулбаҳор Қиличева. 

– Тўғриси, ваҳимага тушиб қолган эдик, қаерга борамиз, қаерда ётамиз, нима кийямизу, нима еб, нима ичамиз? деб, Аввало Президентимизга минг раҳмат, режалаштириб, жой-жойига қўйибдилар. Иссиққина, ҳамма шароити бор, оппоқ тўшак тўшалган, топ-тоза жойлар, уч маҳал иссиқ овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, ҳатто ишонсангиз, боламизга таглик(памперс)гача таъминлашди, ён қўшнимиз Пахтакор тумани, Жиззах вилояти ҳокимликларидан миннатдормиз, – дейди Солиҳа Омонбоева. 

4.PNG

Байрам оши – тошқин сабаб Пахтакор туманидаги касб-ҳунар коллежига олиб келинган 330, Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғинидаги мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилган 130 нафар ҳамда 2 минг 500 дан ортиқ эвакуция қилинган фуқаролар тумандаги саҳоватпеша инсонларнинг хонадонларига жойлаштирилган сардобаликларга ҳам дош қозонда ош дамланиб, уйма-уй тарқатилди. 

* * * * *
Жиззах вилояти Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 900 нафарга яқин Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар ўз уйларига кузатиб қўйилди.

3.PNG

Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Дўстлик туманига жойлаштирилган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Фарғона ҳамда Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинидан 500 нафар, Сардоба тумани Отаюрт ва Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 400 нафар фуқаролар 1 май кунги сув тошқинидан бехатар бўлганлиги сабабли, бугун куннинг иккинчи ярмида Дўстлик туман ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйларига кузатиб қўйилди.