English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
17:47 / 2025-10-15

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11.700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотган вақтларида жиноят устида ушланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади.

Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг  сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.