Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Kukkiwon” таэквондо академияси делегацияси Ўзбекистонда
16:22 / 2025-06-11

Ўзбекистон – Жанубий Корея ўртасида таълим, фан, маданият ҳамда спорт каби қатор йўналишлардаги дўстона алоқалар кўлами кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, Жанубий Кореянинг бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари натижасида амалий ишлар йўлга қўйилди.     

Шу кунларда юртимизда бўлиб турган Бутунжаҳон “Kukkiwon” таэквондо академияси делегацияси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари билан таэквондо спортини янада ривожлантиришга доир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиш, инвестицион лойиҳаларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.   

Учрашув сўнгида Бутунжаҳон “Kukkiwon” таэквондо академияси президенти Лее Донг Суп Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессори унвони билан тақдирланди. 

Суҳбат якунида Бутунжаҳон “Kukkiwon” таэквондо академияси спортчилари томонидан тақдим этилган ўзига хос кўргазмали чиқишлар кўпчиликнинг эътирофи ва олқишига сазовор бўлди.   

Т.Рўзиев, ЎзА