Кук Чжан Хён: “Ўзбекистон жадал ривожланаётган мамлакат”
Бу фикрни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вазир маслаҳатчиси Кук Чжан Хён “Ўзбекистон – Корея: келажакка назар” мавзусидаги юқори даражали форумда айтиб ўтди.
Кореялик дипломатнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон”нинг изчил ва барқарор ривожланиши Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигига турли соҳаларда, жумладан, рақамли иқтисодиётда янги суръат бахш этиши табиий.
Экспертлар анжумани Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган қўшма тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказилмоқда.
Б.Худойбердиев,
ЎзА