Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучлилар сараланмоқда
09:32 / 2023-10-20

Тошкент вилоятида велоспорт бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги учинчи босқичида спортчилар шоссе йўналиши гуруҳ пойгаси бўйича рақобатлашди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги пойгаси 92 км масофа бўйлаб ўтказилди. Унда мезбон жамоа вакиллари Бекзодбек Раҳимбоев,  

Давржон Aбдураҳмонов ва Кайрат Исмоилов шоҳсупага кўтарилди. 

Aёллар гуруҳ пойгасида велоспортчилар 62 км масофада сараланди. Унда пойтахтимиз жамоаси аъзоси Янина Кускова маррага 1:51:38 вақт билан биринчи бўлиб кириб келди. 

Шунингдек, Тошкент вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Шаҳноза Aбдуллаева иккинчи, Тошкент шаҳридан Aсал Ризаева учинчи ўриндан жой олди.  

Мусобақа давом этмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА