English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими самарадорлиги оширилади
15:55 / 2024-02-06

“Ўзбекистон – 2030" стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида хавфсизлик ва миллатлараро тотувликни таъминлашга урғу берилган.

Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга эътибор қаратилган. 

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастурга мувофиқ амалий ишларни жадаллаштириш назарда тутилган. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хорижий давлатлар армиялари билан ҳамкорлиги, соҳа мутахассисларининг етакчи хорижий давлатлар армияларида тажриба алмашиш ва малака ошириши ташкил этилиши йўлга қўйилади. 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида шу ҳақда сўз юритилди. 

Шунингдек, халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизими билан интеграциялашув асосида мамлакатимизда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Аҳолини фавқулодда вазиятлар, кучли зилзилалар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини ривожлантириш мақсадга мувофиқ. 

Қизғин муҳокамалар жараёнида сенаторлар томонидан Давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди. 

Қўмита мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди. Мазкур қонун ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. 

Н.Абдураимова, ЎзА