Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли учликлар маълум, энг яхшилар кимлар бўлади?
11:54 / 2020-12-24

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан мамлакатимизнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номини аниқлаш учун спорт журналистлари ўртасида сўровнома ўтказилмоқда. Дастлабки натижаларга кўра номзодлар орасида кучли учликлар аниқланди.

“Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини учун номзодлар учлиги:

Элдор Шомуродов (“Женоа”, Италия)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Ойбек Бозоров (“Насаф”)
 

“Йилнинг энг яхши мураббийи” соврини учун номзодлар учлиги:

Вадим Aбрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси, “Бунёдкор”)
Миржалол Қосимов (AГМК)
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”).

Шунингдек, ЎзПФЛ ҳам анъанасига содиқ қолган ҳолда миллий чемпионатда энг фаол бўлган футболчи ва мураббийларни аниқлаб келмоқда. Мавсум давомида ЎзПФЛ ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди. 

ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Coca-Cola Суперлигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овози ҳисобга олинди. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этиши белгиланди.

Ҳозирга келиб, барча номинациялар учун мураббийлар ва сардорлар овозлари бериб бўлинди. Овозлар ҳисобланиб, энг яхшилар орасида кучли учлик аниқланди.

Футболчилар учлиги:

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) — 16 та гол, 2та ассист
Бобир Абдухолиқов (“Насаф”) — 17 та гол
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”) — 6та гол, 14 та ассист.

Мураббийлар учлиги:

Миржалол Қосимов (АГМК) — 26 та ўйин – 14 та ғалаба, 7 та дуранг, 5та мағлубият – Учинчи ўрин

Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) — 26 та ўйин – 15 та ғалаба, 8 та дуранг, 3 та мағлубият – Иккинчи ўрин

Шота Арвеладзе (“Пахтакор”) — 26 та ўйин – 21 та ғалаба, 2 та дуранг, 3 та мағлубият – Чемпион.

Энг яхши аёл футболчи учлиги:

Людмила Карачик (“Бунёдкор-W”) - 19 та ўйин, 29 та гол

Диёрахон Хабибуллаева (“Сўғдиёна-W”) - 18 та ўйин, 25 та гол

Саида Галимова (“Бунёдкор-W”) – 19 та ўйин, 15 та гол

Ғолиблар йил якунида энг яхшиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинади.