Кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ч.У. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 19 қути ва 100 капсуладаги воситаларни фуқаро С.С.га 4 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.
Тезкор тадбир давомида ундан яна 13 қути ва 100 капсула кучли таъсир қилувчи воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА