Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ходимлар томонидан тезкор тадбир амалга оширилиб, кузатувдаги фуқаро 60 дона оздирувчи қаҳва маҳсулотини сотиш жараёнида тўхтатилди.
Унинг ёнида яна 480 дона таркибида кучли таъсир этувчи моддалар сақловчи маҳсулот борлиги аниқланди.

Шунингдек, Нукус шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида ўтказилган тадбирда савдо дўконларидан бирида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 минг 417 дона турли хил биологик фаол қўшимча ва оздиручи қаҳва маҳсулотлари фош этилди.
Жами қиймати 24 миллион сўмга тенг бўлган 1 минг 957 дона маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири