Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди
16:49 / 2024-06-10

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДЧХ Чегара қўшинлари тезкор тузилмалари ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг навбатдаги ноқонуний айланувига чек қўйди

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг ҳамёнида 1 та конвалютада жами 14 дона “Регапен 300 мг” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.  

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс истиқомат қилаётган хонадон ҳам холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ерда ҳам 310 дона “Регапен 300 мг” ва 13 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди.   

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.   

Ш. Маматуропова, ЎзА