Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
11:54 / 2025-09-24

Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситаларининг ноқонуний савдосининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Янгибозор тумани бўлими ходимлари томонидан Ички ишлар бўлими ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “J.S.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Ж.Й. фуқаро Х.Р.га шифокор рецептисиз 150 дона “Бензонал” номли, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситасини реализация қилган вақтида ушланган. Текширув жараёнида дорихонадан қўшимча равишда яна 510 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқаро М.С. фуқаро М.Х.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаларни ўз ичига олган 80 дона “Торгабалин 150 мг” дори воситасини 2,8 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган. Ундан яна 87 дона шу турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Департамент хабарига кўра, айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.Қосимова, ЎзА