Кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Ширин кўчаси ҳудудида жами 54 дона “Зардекс” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.К.га 4,9 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА