Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди
15:35 / 2024-12-18

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1995 й.т. В.В. халқаро куръерлик жўнатмалари орқали Хитой Халқ Республикасидан юборилган 4 кг. 980 гр. “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари натижасида, унинг жиноий шериклари – мазкур куръерлик жўнатмасини буюртма қилган, 1993 й.т. Ю.К. ҳамда 1995 й.т. А.С.лар ҳам процессуал тартибда ушланди. 

Таъкидлаш лозимки, улар ушбу кучли таъсир қилувчи моддани “Телеграм” мессенжери орқали сотишни режалаштиришган. 

Бошқа ҳолатда эса “Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. А.К. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг салонида 2786 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Аниқланишича, фуқаро А.К. Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу дори воситаларини Тошкент вилоятида сотишни режалаштирган.

Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда, “Андижон-Сурхондарё” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Пахтаобод туманида яшовчи, 1990 й.т. А.Х. томонидан автотранспорт воситаси эшигининг қопламаси (обшивка) ичига 792 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, у Қирғиз Республикасидан олиб келинган ушбу дори воситаларини Сурхондарё вилоятида сотишни режалаштирганлиги аниқланди. 

Таъкидлаш лозимки, “Кобальт” автомашинаси эгаси, 1984 й.т. Т.Ё.нинг розилиги билан фуқаро А.Х. дори воситаларини автотранспорт воситасининг хуфия жойига яшириб қўйган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА