Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли шамол туфайли Тошкент шаҳридаги 110 кВли «Л-К-Д» электр узатиш тармоғи авариявий ўчди
12:28 / 2024-03-28

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат туфайли Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.  

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 19-квартал Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм. бўлган паст босимли газ қувури кучли шамол оқибатида катта дарахт илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Бу эса ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилишига олиб келди.  

Айни пайтда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА