Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли шамол туфайли электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
13:53 / 2023-06-18

Самарқанд вилоятида кучли шамол натижасида соат 11:30 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.

Бунинг натижасида Жомбой, Пастдарғом ва Булунғур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади,  дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.  

Н. Зиёдуллаева, ЎзА