Кучли шамол айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига олиб келди
Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилган кучли шамол оқибатида бир неча ҳудудлардаги дарахт шохларининг синиши жараёнида айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига (симларнинг дарахт шохлари билан узилиб тушишига) олиб келди.
Бу эса Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишларга сабаб бўлмоқда.
Ҳозирда электр тармоқлари филиалларининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА