Кучли қор Европанинг энг йирик аэропортлари фаолиятини тўхтатди
Европанинг бир неча давлатида жума куни кечаси бошланиб, эртасига ҳам кун бўйи давом этган кучли қор транспорт инфратузилмаси, жумладан минтақанинг энг йирик аэропортлари ишида жиддий узилишни юзага келтирди.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво автомагистралларда ҳаракатни қийинлаштирди, кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлди, самолётлар келиши ва жўнашига вақтинча чеклов жорий этилди. Кучли ёғингарчилик, учиш-қўниш йўлагини доимий равишда тозалаб туриш зарурати туфайли парвозлар ўртача 30 дақиқадан бир соатгача кечикди.
Авиакомпаниялар хавфсизликни таъминлаш учун жадвални ўзгартиришга мажбур бўлди. Шароит оғирлашиши оқибатида Европанинг йирик шаҳарларига баъзи рейслар бутунлай бекор қилинди.
Метеорологлар қор ёғишда давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА