Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли парламент— Янги Ўзбекистоннинг таянчи
18:30 / 2024-08-16

Истиқлол ҳар бир соҳа тараққиётида туб бурилишлар ясашга замин бўлган улуғ неъматдир. Шу кунларда барча ташкилот ва муассасада, кенг жамоаларда мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган тадбирлар, учрашув ва конференциялар ташкил этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилган “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда миллий парламентаризмнинг ўрни ва роли” мавзусидаги конференция ҳам шулар жумласидандир. 

Тадбирни Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов кириш сўзи билан очиб, мустақиллик Ўзбекистонда демократик миллий парламентнинг шаклланиши ва ривожланиши учун том маънода сиёсий-ҳуқуқий асос яратганини эътироф этди. 

Президентимиз таъкидлаганидек, “Кучли парламент ва халқ вакиллик органлари — Янги Ўзбекистоннинг таянчи” экани, ҳозирги кунда Ўзбекистон парламенти ислоҳотларнинг фаол субъекти бўлиб, қонун ижодкорлиги йўналишида замон талабларига жавоб берадиган қонунларни қабул қилаётганини таъкидлади.

Конференцияда қайд этилганидек, сўнгги йилларда парламент ва халқ депутатлари Кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тубдан ўзгарди. 

Давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари янада кенгайди, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Натижада бугун Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар маконига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам “демократия мактаби”га айланди.

Таъкидланганидек, қонунларни қабул қилиш жараёнида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, аҳоли ўртасида очиқ муҳокамалар ўтказиш ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқчил ва сифатли бўлишида муҳим ўрин тутмоқда. 

Парламентнинг ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бораётганлиги эса мансабдор шахсларнинг масъуллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда сўз олганлар давлат раҳбари ташаббуси билан давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламентга зарур ваколатлар берилганини алоҳида эътироф этдилар. 

Ўтган даврда барча соҳа ва тармоқни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган, илгари мавжуд бўлмаган 50 дан зиёд қонунлар қабул қилингани таъкидланди.

М.Комилова, ЎзА