Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли армия – тинчлик ва фаровонлик кафолати
17:44 / 2026-01-14

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида мамлакатимиз учун муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ёшлар орасида ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, армиямизга бўлган ҳурмат ва фахр туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбир O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Мудофаа вазирлигининг масъул вакиллари ва фахрийлари, шунингдек, лицей офицерлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

“Кучли армия – хавфсизлик ва барқарорлик, халқимизнинг фаровон ҳаёти кафолатидир” шиори остида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш, мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.

Байрамона руҳда ўтган учрашув ёшларда ҳарбий хизматга қизиқишни ошириш, Ватанга садоқат ва миллий армиямиз фидойилари меҳнатига чуқур эҳтиром уйғотишга хизмат қилиб, келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим қадам бўлди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА