Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда
19:57 / 2024-04-10

Гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш борасида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан жойларда кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Юқори Чирчиқ туманида тунги хизматга жалб қилинган патрул-пост хизмати ходимлари ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан “Жумабозор” ҳудудида шубҳали кўринган 2000 йилда туғилган икки нафар шахс (А.С. ва С.Ж)лар текширилган. Уларнинг ёнидан 28 дона қизил полиэтилен пакетда қадоқланган таркибида фаол  гиёҳванд модда бўлган (экспертиза хулосаси) синтетик воситалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтган канал ёқасида ўзини шубҳали тутган шахс тунги хизматга жалб қилинган шаҳар ИИБ патрул-пост хизмати ходимлари эътиборини тортади. 1996 йилда туғилган фуқаро Ғ.М. ходимлар томонидан тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 21 дона сариқ полиэтилен пакетда қадоқланган гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилган.

Суриштирув давомида у шаҳар Чинара ҳудудига 1 дона, ҳудуд яқиндаги анҳор бўйига 3 дона худди шундай сариқ полиэтилен пакетга қадоқланган синтетик моддаларни яширгани ва кейинроқ уларни ижтимоий тармоқда (локация) орқали сотмоқчи бўлгани аниқланган.

Ҳозир ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А. Мусаев,  

ЎзА мухбири