Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кубок қумқўрғонлик спортчиларга насиб этди
11:06 / 2022-08-27

Фоторепортаж

Термизда “Workout” ва “Armrestling” спорт турлари бўйича Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида вилоят Миллий гвардия, Спортни ривожлантириш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаларининг қўшма қарорига асосан ташкил этилди.

[gallery-8527]

Мусобақанинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этиб, ўзаро куч синашди.

Якуний натижаларга кўра, спортнинг “Workout” тури бўйича мусобақаларда Қумқўрғон тумани вакили Обиджон Жалолиддинов ғолиб бўлди. “Armrestling” спорти бўйича биринчи ўрин қумқўрғонлик Илҳом Ибодуллаевга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга  ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, мусобақа кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА