English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кубок божхоначиларга насиб этди
15:48 / 2022-01-21

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан худуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ташкиллаштирилган мини футбол бўйича мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Нукус шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур мусобақада жами 10 та жамоа Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи кубоги учун курашди.

[gallery-5515]

Катта тайёргарликлар билан келган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-сон тергов ҳибсхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси жамоалари финалга йўлланма олди.

Ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби билан дуранг қайд этилди. Пеналтилар сериясида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, фахрли  биринчи ўринни эгаллади ва бошқарма бошлиғи кубогини қўлга киритди. Учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолиби ва фаол иштирок этган жамоаларга кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА