Кубада COVID-19 туфайли Россиядан келган 150 нафар сайёҳ изоляцияга олинди
Коронавирус инфекциясида гумон қилинганлиги сабабли изоляцияга олинган Кубадаги россиялик сайёҳларнинг аксариятида касаллик симптомлари аниқланмаган. Tass.ru нинг ёзишича, COVID юқтирганликда тахмин қилинганлар ҳам коронавирусга қарши эмланган ва вирус билан касалланганиб тузалган.
Кубадаги мутасаддиларнинг таъкидлашича, кўплаб сайёҳлар оролда такрорий ПЗР тестлари ва изоляция тўғрисида сайёҳлик компаниялари томонидан сайёҳларга тўлиқ маълумот берилмайди. Бундай ҳолатлар кўпинча туроператорлар ва сайёҳлик агентларининг айби билан содир бўлади, улар Кубада содир бўлаётган воқеалар ҳақида туристларга тўлиқ маълумот бериши керак, дейди мутасаддилар. Aйни пайтда 150 га яқин россиялик сайёҳ меҳмонхоналарда изоляцияда.
Июль ойи бошига қадар 6 мингга яқин Россия фуқароси Кубанинг курортларида дам олиш мақсадида келган. Республикага кириш қоидаларига кўра, саёҳатчилар самолётга чиқишдан 72 соат олдин коронавирус учун ПЗР тестини топширишлари лозим.