English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куба АҚШдаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралади
09:07 / 2020-05-01

Куба мамлакатнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди.


Куба мамлакатнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди. Ушбу Лотин Америкаси давлати президенти Мигель Диас-Канель Бермудес айни воқеа юзасидан берган баёнотида бошқа мамлакат ҳудудидаги дипломатик миссиялар ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиниши зарурлигини айтиб ўтган.

"Куба ўзининг АҚШдаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилиши бўйича суриштирув олиб борилишини кутади. Биз бу зўравонликни қоралаймиз. Давлатлар ўз ҳудудидаги дипломатик миссияларни муҳофаза қилишлари шарт", - деб ёзган у ижтимоий тармоқ орқали.

Маълум бўлишича, ғараз ниятли номаълум кимса маҳаллий вақт билан тунги соат иккилар атрофида Вашингтондаги Куба элчихонасига қарата ўт очган. Воқеа бўйича гумондор қўлга олинган, аммо унинг шахси ошкор қилинмаяпти. Бу ҳақда “Washington Post” газетаси полиция тақдим этган маълумотларга асосланиб ёзган.
“Миссия вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган, уларнинг хавфсизлиги таъминланган. Айни пайт ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, - дейди Куба ТИВдаги манба.