French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши очилади
12:30 / 2025-06-24

“Bernama” хабарига кўра, асосан ўрта масофага учадиган, нархи арзон “AirAsia X” Малайзия авиакомпанияси юқори салоҳиятли бозор талабидан келиб чиқиб, парвоз тармоғини кенгайтириш жараёнида тижорий авиакомпаниялар томонидан нисбатан кам ўрганилган Марказий Осиёни асосий йўналишга айлантирмоқчи.

Корхона Бош директори Биньямин Исмоил таъкидлашича, компания октябрь ойидан бошлаб яна бир янги йўналиш – Тошкентга рейс йўлга қўйиш ниятида. Таъкидланишича, Марказий Осиё нафақат камхарж бозор ҳисобланади, балки Малайзия учун қизиқарли тарихий ва исломий маданий қадриятларни ҳам таклиф қила олади. Шу маънода Куала-Лумпур – Тошкент йўналиши стратегик аҳамиятга эга.

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев ҳаво транспорти соҳасидаги мазкур янгилик Ўзбекистон – Малайзия муносабати ривожида муҳим воқеа эканини таъкидлади:

– Кейинги йилларда республикамиз туризми жадал ривожланяпти, Малайзия эса Жануби-шарқий Осиё туризм ва бизнес маркази сифатида намоён бўляпти. Демак, ушбу йўналиш мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлайди, сайёҳлик алмашинувини кучайтиради ва сармоя киритиш учун янги имконият яратади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА