Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куала-Лумпур кўчаларида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда 
16:55 / 2025-02-03

Малайзиянинг пойтахти Куала-Лумпур мамлакатнинг муҳим иқтисодий, савдо-молия ва сиёсий маркази.

Аслида Малайзияда турли миллат вакиллари истиқомат қилгани боис, маданияти — турли халқларининг турли хилдаги маданиятлари билан боғланади. 

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларида Туризм қўмитаси томонидан 36 та катта ЛEД экранда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Малайзия ҳалол туризм стандартлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган хизматларни ҳалол сертификатлаш бўйича тартибни жорий қилган. Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, жумладан “зиёрат туризми”, “Умра+”, “маданий туризм”, “гастротуризм”, “қишки туризм” каби турпакетлар малайзияликлар орасида кенг тарғиб этилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА