Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўктам Барноев ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди
11:05 / 2019-12-22

Бухоро шаҳридаги 50-сайлов участкасида сайлов жараёнларини нафақат шу ернинг ўзида бўлганлар, балки мамлакатимизда ва хорижда ҳам бевосита кузатиш мумкин.


Бухоро шаҳридаги 50-сайлов участкасида сайлов жараёнларини нафақат шу ернинг ўзида бўлганлар, балки мамлакатимизда ва хорижда ҳам бевосита кузатиш мумкин.

Мазкур сайлов участкаси онлайн тизими орқали Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтига уланган. Мамлакатнинг бош сайлов органи эса жараённи тўғридан-тўғри видеотрансляция қилмоқда.

3291676b731e44d3f59f7.jpg

Бухоро шаҳридаги 29- ва Когон ҳамда Қоракўл туманларидаги биттадан сайлов участкасидаги сиёсий тадбирнинг бориши ҳам онлайн тизими орқали узатилмоқда. Бу демократик сайловнинг очиқлик ва шаффофлик тамойилларига тўла мос келади.

Таъкидлаш керак, 50- сайлов участкасида 2 минг 300 дан зиёд сайловчи рўйхатга олинган. Улар эрталабдан бошлаб сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар сайловида қатнашиб, ўз сиёсий иродасини намойиш қилмоқда

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳам ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги мазкур сайлов участкасига ташриф буюриб, муносиб деб билган номзодлар учун овоз берди.