Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ксавье Жубер: Ғазода болалар очлик ва касалликдан вафот этмоқда
10:00 / 2024-04-03

Ғазо секторидаги вазият эксклавда яшовчи болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда. Бу фикрни Буюк Британияда жойлашган “Save The Children” халқаро хайрия ташкилоти Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги филиали раҳбари Ксавье Жубер билдирган.

У ҳаётий муҳим инсонпарварлик ёрдами минтақага етиб боришига йўл қўймасликни “ақлсизлик” деб атади.

Ғазодаги болалар тўйиб овқатланмаслик ва тиббий хизмат кўрсатиш муаммосидан азият чекмоқда, чунки эксклавга озиқ-овқат етказиб бериш тўсиб қўйилган, ҳудуд соғлиқни сақлаш тизими барбод бўлган.

“Global Nutrition Cluster” гуманитар ташкилоти маълумотига кўра, минтақада 5 ёшгача бўлган 346 минг бола тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ энг юқори хавф остида қолган. Сектор шимолида икки ёшгача бўлган ҳар учинчи бола тўйиб овқатланмаяпти.

– Очлик ҳеч қачон уруш қуроли сифатида ишлатилмаслиги керак, – деди Ксавье Жубер. – Ҳозиргача Ғазода 27 нафар бола очлик ва касаллик туфайли вафот этди. Aгар жаҳон ҳамжамияти фавқулодда чоралар кўрмаса, бу рақам сезиларли даражада ошади.