“Крокус” қурбонларининг 6 нафари бола эди
22 март кечқурун Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да содир этилган террор хуружи оқибатида олти нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқи бўйича вакил Мария Львова-Белова журналистларга маълум қилди.
“AзерТAЖ” хабарида сўнгги маълумотга кўра, 144 нафар инсон ҳалок бўлгани, 551 киши жароҳатлангани келтирилган.
Мария Львова-Белова теракт пайти жароҳатланган беш бола ҳамон касалхонада экани, улардан икки нафарининг аҳволи оғирлигини ҳам таъкидлади.