Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Криштиану Роналду – дунёда энг кўп даромад олган футболчи
14:33 / 2025-10-17

Яқинда тарихда илк бор умумий бойлиги бир миллиард доллардан ошган футболчи сифатида тан олинган португалиялик Криштиану Роналду яна бир йўналишда дунёда тенгсиз бўлди.

"Forbes" журнали маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2025 йилда дунёда энг кўп даромад олган футболчи деб топилган.

Манбага кўра, Роналду 2025/26 йилги мавсумда "Ан-Наср" сафида 230 миллион доллар ишлаб топади. Бу сумма футболчининг маоши ҳамда клуб билан тузилган тижорий келишувларни ўз ичига олади. Шунингдек, у ҳомийлик шартномалари орқали яна 50 миллион доллар миқдорида қўшимча даромад кўради.

Шу тариқа, 40 ёшли португалиялик юлдузнинг йиллик умумий даромади 280 миллион долларга етди. Бу натижа Роналдуни дунёда энг кўп пул ишлайдиган футболчи сифатида рейтингнинг биринчи поғонасига олиб чиқди.

Рўйхатда иккинчи ўринни АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси, аргентиналик Лионель Месси 130 миллион доллар билан эгаллади. Кучли учликни эса Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси аъзоси, франциялик Карим Бензема 104 миллион доллар билан якунлаб берди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА