Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Криптовалюта ва нақд бўлмаган пулларнинг ўзаро алоқаси ҳамда уларни фарқлаш масалалари
14:12 / 2023-05-12

Алишер Рамазанович ПЎЛАТОВ мустақил изланувчи Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон alisherbek23@gmail.com

PDF шаклида юклаб олиш

Аннотация

Мақолада криптовалютанинг ноёб объект сифатида пул маблағларининг нақд ва нақдсиз муомаласи мазмунига мос келиши ёки келмаслиги таҳлил қилинган. Миллий ва хорижий тажриба асосида криптовалютанинг ҳуқуқий мақоми, уни нақд ёки нақд бўлмаган пулга хос хусусиятлари, ўзаро фарқи қиёсий-ҳуқуқий ўрганилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида “мамлакатимизда криптовалютани пул ўриндоши деб таснифлаш мақсадга мувофиқ эмас”, деган фикр илгари сурилган.

Таянч сўзлар: рақамли мулк, рақамли объектлар, криптовалюта, блокчейн технологиялар, рақамлаштириш, нақд пул, пул операцияси.