Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
15:06 / 2024-12-18

“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди вазирликнинг «Huquqiy axborot» Телеграм канили.

Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

— крипто-биржа учун – 73 400;

— майнинг-пул учун – 3 000;

— крипто-депозитарий учун – 7 000;

— крипто-дўкон учун – 3 700.

ЎзА