Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Крипто-активлар айланмаси соҳасининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади
16:14 / 2023-03-15

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Бугунги кунда иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров. Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари, “сунъий ақл”, суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш ва электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этиляпти. Крипто-биржалар ва крипто-активлар айланмаси фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилиб, бу соҳадаги норматив-ҳуқуқий база ҳам такомиллаштирилиб борилмоқда.Таҳлил бўйича халқаро компаниянинг мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида крипто-активлар билан савдони амалга ошириш бўйича энг юқори 4 таликдан ўрин олган. Бир йилда 350 мингдан ортиқ фуқаролар Ўзбекистонда лицензияси бўлмаган крипто-активлар соҳасидаги хизматлар провайдерлари орқали крипто-активлар билан савдо-сотиқни амалга оширган. Ўзбекистон резидентлари томонидан 2022 йилнинг март-август ойларида 180 миллион долларгача крипто-активлар кириб келгани, шунингдек, 160 миллион доллар крипто-активлар чиқиб кетгани аниқланган.    

Халқаро амалиётда крипто-активлар соҳасидаги фаолиятлар майнинг ва крипто-активлар айланмаси хизматлари провайдерлар фаолияти сифатида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари асосида мувофиқлаштирилади. Хизматлар провайдерлари сифатида крипто-биржа, майнинг-пул, крипто-депозитарий ва крипто-дўконлар фаолият олиб боради.  

Мазкур қонун лойиҳаси билан қонунчиликка крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиблари, жумладан, лицензияланадиган фаолиятнинг янги кичик турларини киритиш, майнинг амалга оширилиши учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган янги фаолият тури сифатида қўшиш, шунингдек, майнинг фаолияти тартибини такомиллаштириш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасинининг қабул қилиниши натижасида крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солишдаги бўшлиқлар бартараф этилиб, унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади.

Мажлисда депутатлар лойиҳада назарда тутилаётган янги нормалар бўйича бир қатор саволларни ўртага ташлаб, ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қизғин баҳс-мунозара, тортишув ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.  

М.Комилова, ЎзА