Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Криминология тадқиқот институти илк халқаро ҳамкорликни йўлга қўйди
13:39 / 2024-02-03

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 январдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони билан Криминология тадқиқот институти ташкил этилди.

Институтга криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, унинг ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, жаҳон криминологияси ва хорижий давлатлар криминологик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигининг илғор тажрибаларини доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш топширилди.  

Шунга кўра, Криминология тадқиқот институти Туркия илмий муассасалари билан криминология соҳасида халқаро илмий ҳамкорлик ўрнатди.  

Хорижий криминология тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Тадқиқот маркази бошлиғи И.Фозилов, департамент бошлиғи ўринбосари Ш.Ғаниев, академия бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Ражабов Туркия Республикасида бўлиб, Ички ишлар вазирлиги Полиция академияси бошлиғи Йилмаз Чолак билан учрашув ўтказди. Унда  ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.  

Музокаралар натижасида криминология соҳасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, англашув меморандумини имзолаш, ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, ҳамкорликда халқаро форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.  

Бундан ташқари, халқаро илмий-амалий журнал таъсис этиш, халқаро илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш, ходимларни илмий стажировкага юбориш, криминология фани бўйича янги авлод ўқув дастури ва дарслигини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилинади.  

Шунингдек, Туркия криминологиясини тизимли тадқиқ қилишни йўлга қўйиш, Илмий-маслаҳат кенгашини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқишга келишилди.  

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA), Туркиядаги криминология тадқиқот марказлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйишда Полиция академияси томонидан услубий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.  

Делегация аъзолари Туркия Полиция академиясининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги институти, суд фанлари институти, полиция раҳбарларини тайёрлаш маркази, жиноятчилик ва криминология тадқиқот маркази фаолияти ва уларда бажарилган тадқиқот натижалари билан танишди.  

Н.Абдураимова, ЎзА