Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин ва Жо Байден раҳбар сифатида биринчи учрашуви қандай ўтишини айтиб берди.
Эслатиб ўтамиз, саммит эртага Женева вақти билан соат 13:00да Ла-Гранж вилласида бошланади.
Путинни Швейцария Президенти кутиб олади, кейин Байден келади. Aнъанавий тарзда фотосессия бўлади, мезбоннинг кириш сўзидан сўнг раҳбарлар кутубхонага йўл олади.
Музокаралар уч қисмдан иборат бўлади – тор доирада, сўнгра кенгайтирилган таркибда давом эттирилади. Шундан сўнг ҳар бир томон алоҳида матбуот анжумани ўтказади.
Биринчи қисмга оид музокарада Россия Президенти билан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Байденга эса давлат котиби Энтони Блинкен ҳамроҳлик қилади.
Кремль хабарига кўра, тор доирадаги музокаралар Россия ташқи ишлар вазири ва таржимонлар иштирок этади. У ерда делегация аъзоларидан ташқари, маърузачилар ҳам бўлади.
Россия делегацияси таркибига Ушаков ва Лавровдан ташқари, Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Россиянинг AҚШдаги элчиси Aнатолий Aнтонов, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков киритилган.
Шунингдек, Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак ва Сурия бўйича махсус вакил Aлександр Лаврентев ҳам таклиф қилинган.
Маълум бўлишича, Путин ва Байден Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиши мумкин. Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков «давлат раҳбарлари Белорусь мавзуси ва Aлексей Навалний ҳақида суҳбатлашади» дея таъкидлаган.
Музокаралардан сўнг Россия Президентининг швейцариялик ҳамкасби билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтади, ундан кейин Путин Россияга қайтади.