Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредитни ўзлаштирганлар фош бўлди
11:21 / 2023-11-06

Фарғонада банкдан катта миқдорда кредит олиб, унинг маълум қисмини ўзлаштириб юборган шахслар энди қонун олдида жавоб беради.

“F.O.F” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва бошқалар “Asia Alliance Bank” АТБ  Фарғона филиалидан 2019 йилдаги кредит шартномасига асосан 10 та “Камаз” юк машинаси сотиб олиш учун кредит олган. 5 миллиард 542 миллион  сўм кредит маблағлари ҳисобидан 8 та юк машинаси сотиб олиб, уларнинг 7 тасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўяди. 554,2 миллион сўмлик битта юк машинасини эса шартномага зид равишда кредит таъминоти сифатида гаров қўймасдан сотиб юборган. Унинг пулини шахсий мақсадларга сарфлаб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.  

Ҳозир  “F.O.F” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 –моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА мухбири