Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит тўлови мажбуриятларини бажармаганларга чора кўрилмоқда
17:40 / 2024-06-06

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг у ёки бу эҳтиёжи учун тижорат банклари билан кредит шартномаси тузиши одатий ҳол бўлиб қолган. Айниқса, ҳозир орзу- ҳавас билан янги русумли замонавий автотранспорт воситаларини кредит асосида харид қилиш қийин иш эмас.

Лекин бу қулайликнинг эвазига тер тўкиш ва мажбуриятларни вақтида бажариш масъулияти ҳам бўйинга олинади, албатта.

Афсуски, сўнгги пайтларда кредит эвазига автомашина сотиб олиб, сўнгра кредит шартларини бажаролмай турли хил ҳуқуқий оқибатларга дуч келаётган айрим фуқаролар кўп учраб турибди.  

МИБнинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақаларига асосан тижорат банклари фойдасига кредит қарздорликларни ундириш бўйича бир неча ижро ишлари мавжуд.

Жумладан, иш юритувда қарздор Д.Рдан ундирувчи "DAVRBANK" АТБ фойдасига 419 миллион сўм кредит қарзини ундириш бўйича ижро ҳужжати бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорликни ундириш чораларини кўриш мақсадида қарздорнинг манзилига чиқди. Қарздор манзилидан топилмагач, ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда гаровга қаратилган “СНЕRY” автотранспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётган пайтида тўхтатилган. Бюро ходимлари томонидан автомобиль тезда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.  

Яна бир ҳолатда ижро ҳужжати бўйича қарздор Ҳ.Қ дан "DAVRBANK" ATБ фойдасига 286 миллион сўм кредит қарз ундириш белгиланган.

Мазкур қарздорликни ундириш мақсадида бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг яшаш манзилига борилди. Фуқаронинг гаровга қаратилган “JETOUR” автотранспорт воситаси хатланиб,жарима майдонига олиб кетилган.

Мутахассислар кредит олиб, тўловга келганда масъулиятсизлик қилаётган фуқаролар билан суҳбатда мавжуд мажбуриятларнинг оқибатларини тушунтирмоқда. Бироқ барча ҳам бунга тегишли тартибда амал қилмаётгани туфайли якунда гаровдаги мол-мулки вақтинча хатловга олинмоқда.  

А. Мусаев, ЎзА мухбири