Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит тўланмаса иссиқхона сотилади
16:20 / 2023-03-03

Ҳозирги кунда юртимизда 3 мингдан ортиқ иссиқхоналар фаолият олиб бормоқда. Бироқ, айрим иссиқхона хўжаликларида кредит, солиқ, табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорликлар юзага келмоқда.

Мисол учун Бухоро вилояти Когон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар “Когон хўжайи жаҳон Плюс” масъулияти чекланган жамияти ва “Economy Trade Line” фермер хўжалигидан ундирувчи АТ Халқ банки фойдасига 4.829.344.608 сўм ундириш, ундирувни “Economy Trade Line” фермер хўжалик балансида бўлган Когон тумани, “Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий ер майдони 21.340,8 кв. метр ва умумий фойдали майдони 21.340,8 кв. метр бўлган иссиқхона биносига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон тумани бўлими иш юритувига 2022 йил 21 ноябрда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилган ва бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мавжуд қарздорликдан 3.253.171.401 сўм ундирилган.

Бироқ, қарздорлик тўлиқ бартараф қилинмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари жараёнида ундирув гаров мулкига қаратилди. Натижада “Economy Trade Line” фермер хўжалик балансида бўлган гаров мулки ҳисобланган иссиқхона биноси хатланган ва сотувга чиқариш учун тегишли тартибда баҳоланган.

Ҳозирда иссиқхона “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун савдога чиқарилган. Келгусида иссиқхона сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни тўлиқ қоплаш чоралари кўрилади.  

Ҳозирда ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА