Бугун аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини яратиш ва ривожлантириш мақсадида банклар турли хил имтиёзли кредитларни тақдим этмоқда.
Аммо, олинган кредит маблағини ўз вақтида қайтармай, шартнома талабларини бузаётганлар ҳам бор.
Қонунчиликка кўра, шартнома шартлари бузилганда кредит маблағларини ундириш суднинг ҳал қилув қарорига асосан, мажбурий тартибда ундирилади.
Худди шу каби ижро варақаларидан бири бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судида мазкур йирик қарздорлик кўриб чиқилди.
Унда АТБ “Ўзбекистон Саноатқурилиш банк” Андижон минтақавий филиалидан қарздор МЧЖ ва бошқаларнинг 336 413,84 АҚШ доллари, миллий валютада 3 616 448 780 сўм кредит қарздорлиги борлиги ойдинлашган.
Олиб борилган ижро ҳаракатларида қарздорларнинг гаровдаги “TRACKER” русумли автомашинаси, шунингдек, 2 та турар жой бинолари хатланиб, онлайн аукцион савдога чиқарилган. Сотувдан тушган пул эса кредит қарздорлиги учун йўналтирилган.
ЎзА