Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит маблағларидан қарздорлик бартараф этилмоқда
12:07 / 2025-06-18

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан аҳоли вакиллари ва тадбиркорларга турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари ажратилмоқда. Ушбу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган, ўз вақтида берилган кредит маблағларини қайтараётган тадбиркор ва жисмоний шахслар кўплаб топилади. Бироқ айрим банк мижозлари томонидан бу масъулият унутиб қўйилмоқда.

Бюронинг вилоят бошқармаси ва бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида банк ундирувлари бўйича 732,2 миллиард сўмлик 17 минг 511 та ижро иши бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, 281 миллиард сўмлик 5 минг 733 та ижро ҳужжатининг ижроси тамомланган.

Ижро ҳужжатлари юзасидан жами 251,8 миллиард сўмлик 607 та мол-мулк хатланиб, 139,6 миллиард сўмлик 537 та мол-мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Шунингдек, тижорат банклари фойдасига 101,5 миллиард сўмлик кредит қарздорлигини ундириш мақсадида ундирув 6 минг 501 нафар қарздорнинг иш ҳақисига қаратилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири