Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит маблағлари ҳисобига бериладиган ускуналарни арзонлаштириш имкони борми? (+видео)
14:33 / 2023-06-02

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали бўлиб ўтган “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш масаласи қандай ҳал этиляпти?" мавзусидаги овозли чатда кузатувчилар томонидан саволлар берилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими Бегзод Олимов берилган саволларга жавоб қайтарди.

– Фарғона политехника институтини битирганман. Табиий толалар йўналиши бўйича мутахассисман. Фермерлардан ер олиб, интенсив плантация қилишим учун қандай имтиёзлар бор?

– Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 24 февралдаги “Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  

қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига субсидия маблағлари ажратилиши йўлга қўйилди.

Олий таълим муассасасини тугатган бўлсангиз, сиз ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиб, якка тартибдаги тадбиркорлик ёки оилавий корхона очишингиз мумкин. Ҳам ўзингиз ишли бўласиз, ҳам маҳалладаги фуқароларни уйда ўтирган ҳолда бандликларини таъминлайсиз. Ҳар бир ишга қабул қилинган фуқаро учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида субсидия маблағлари ажратилади. Субсидия маблағларига ўрнатилган тартибда хом-ашё ёки асбоб-ускуналарни олиш мумкин. Субсидия маблағидан тадбиркорликнинг хоҳлаган йўналишида фойдаланиш имконияти бор.

– Кредит маблағлари ҳисобига бериладиган асбоб-ускуналарни келгусида арзонлаштиришнинг имкони борми? Асбоб-ускуналар бозор нархидан анча қиммат.

– Коррупциянинг олдини олиш мақсадида кредит ва субсидия маблағлари фуқаронинг ўзига тўғридан тўғри берилмайди. Корхонага зарур асбоб-ускуналарни олиб бериш учун маблағлар тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/75qFmhUx_XM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

Н.Раҳмонова, Д.Ёқубов (видео), ЎзА